• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 16 апреля 2021

Тошкентдаги мактаблардан бирида калта пайпоқ кийган ўқувчилар аниқланди

Ушбу ҳаракат ЛГБТга қарши кураш дея баҳоланган. Бу ҳақда адлия вазири маслаҳатчиси ва блогер Шаҳноза Соатова маълум қилди.

2170
0
Иллюстрация / Sputnik

Адлия вазири маслаҳатчиси ва блогер Шаҳноза Соатова ўғли ўқийдиган мактабда ЛГБТга қарши курашнинг янги кўриниши ўтказилганини маълум қилди. 

“Кеча ўғлимнинг синфига кириб дарс пайти болаларнинг оёқ кийимини ечтириб, пайпоғини кўришибди: калтами-узунми. Калта пайпоқли оёқларни суратга олишибди. Буни ЛГБТга қарши кураш деб тушунтиришибди”, - деб ёзади Шаҳноза Соатова.

Унинг суриштирувига кўра, Халқ таълими тизимидан бундай топшириқ берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, “Муносабат” ижтимоий-сиёсий телекўрсатувида Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Мансур Мусаевнинг Европада калта пайпоқ ноанъанавий жинсий ориентация вакилларининг рамзи эканлигини айтиши ортидан ушбу мавзу жамоатчилик томонидан кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

2170
0