• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 16 апреля 2021

Термизда довча қизғанган 46 ёшли эркак 13 ёшли болани пичоқлади

Фуқаро уйи ёнидаги дарахтдан довча олаётган вояга етмаган болани пичоқлаб қўйди.

16 апреля 2021
1382
0
Тергов департаменти

Тергов департаменти хабарига кўра, 12 апрель куни соат 19:45 ларда 46 ёшли Ш. У. Термиз шаҳар Кокилдор-ота маҳалласида уйи ёнида 13 ёшли Т. Азизбек ўрик дарахтидаги ғўра (довча)ларни олаётганлигини кўриб қолади.

Ш. У. уни ҳайдаган ва жанжал вақтида пичоқни Т. Азизбекнинг қорнига бир марта тиқиб олган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида Т. Азизбек ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлар олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат бўйича Ш. Уралга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

16 апреля 2021
1382
0