Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда совуқдан олдинги қуёшли ва иссиқ об-ҳаво кутилмоқда

Синоптиклар дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1815views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, келаётган 3 кун ичида республика бўйича апрель ойи ўртаси учун меъёрий қийматларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. 
17-18 апрель кунлари республика ҳудудининг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат якшанба куни Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, 19 апрель куни эса республика шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 16-19 апрелда кечалари +9...+14 даража илиқ, кундуз кунлари +22...+27 даража илиқ атрофида бўлади.
Дам олиш кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
20 апрелдан Ўзбекистон ҳудудига шимолий-ғарбий оқим билан Россия ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. 20-21 апрелда кўпгина вилоятларда (республиканинг шимолидан ташқари) ёмғир ёғади, шамолнинг кучайиши кутилмоқда. Ҳафтанинг ўртасига келиб, ҳарорат +10...+12 даража илиқга пасаяди.
1815views0replies
0

Комментарии