Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон жаҳоннинг энг яхши мамлакатларидан бири бўлди

78 та давлат киритилган "Энг яхши давлатлар – 2021" рейтингида Ўзбекистон 100 баллдан 3,4 балл олди. 

1038views0replies
0

UzNews.uz

АҚШнинг “U.S. News & World Report” журнали жаҳоннинг энг яхши мамлакатлари рейтингини эълон қилди. Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон ушбу рейтингдан биринчи марта ўрин олди.
Рейтинг 17 мингдан зиёд киши ўртасида ўтказилган сўровномага асосланган. Улар дунёнинг 78 та мамлакатини 76 хил кўрсаткич бўйича баҳолаган.
Экспертлар мамлакатни одамлар ривожланиши ва ўсиши мумкин бўлган барқарор, хавфсиз, очиқ, адолатли ва тенг ҳуқуқли жамият деб ҳисоблайди. Рейтингда, шунингдек, ижтимоий адолат даражаси, ирқий тенглик ва ўз фаолиятини бошлаш имкониятлари ҳам ҳисобга олинган.
Сўровномада Ўзбекистон 100 баллдан 3,4 балл тўплаган ва 78 та давлат ичида 73-ўринни эгаллаган. Рейтингда Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажми 57,9 трлн АҚШ доллари, аҳоли жон бошига $1,725 тўғри келиши кўрсатилган.
Рейтингни Канада, Япония, Германия, Швейцария ва Австралия бошқармоқда. Энг охирги ўринларни эса Ироқ, Сальвадор, Сербия, Беларусь ва Ливан эгаллаган. 
Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон (72-ўрин) Ўзбекистондан бир поғона юқори.
1038views0replies
0

Комментарии