Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон Россияда ноқонуний юрган ватандошларни рўйхатдан ўтишга чақирди

Россия ноқонуний равишда юрган хорижликларга 15 июнга қадар рўйхатдан ўтишга имкон берганди. Аниқланишича, Россияда 300 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ноқонуний яшаб келмоқда.

759views0replies
0

РИА Новости / Денис Гришкин

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари 2021 йилнинг 15 июнига қадар яшаш жойидаги тегишли ички ишлар органларига мурожаат қилиш орқали Россия ҳудудида бўлишларини қонунийлаштиришга чақирди
Қайд этилишича, Россия Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқий мақоми қонунийлаштирилиши керак бўлган 300 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароларининг рўйхатини шакллантирган.
Бунда Россиянинг ички ишлар органлари томонидан ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш чорлари қўлланилмайди ҳамда уларга яшаш жойидаги миграция бўлимидан қайта рўйхатдан ўтиш имконияти берилади.
Фуқаролар ушбу масалада ёрдам олиш учун Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ва Россия минтақаларидаги Бош консулхоналарига ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин:
759views0replies
0

Комментарии