Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 19 апрель куни Ўзбекистон бўйича кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Фақат Қорақалпоғистоннинг шимолий туманларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Куннинг ўртасига келиб, ҳарорат +24...+27 даражагача бўлади.
20-21 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари, сўнг Урал ҳудудларидан деярли совуқ антициклон кириб келади.
20 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кундузи ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида фақат баъзи жойларга бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17, кундузи +17...+22 даража атрофида бўлади.
21 апрель куни республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Кундузги ҳарорат +13...+18 даражагача пасаяди.
Республиканинг айрим туманларида 20-21 апрель кунлари шамол тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, сел келиши хавфи бор.
Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади.
22 апрель куни тунги ҳарорат +3...+8 даражагача пасаяди, кундузги ҳарорат эса аста-секин кўтарилади ва +17...20 даражагача бўлади. 23 апрелда эса +22...+25 даражагача кўтарилади.
Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2200 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.