Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда нигериялик ўқитувчи товламачиликда айбланиб қўлга олинди

У шеригининг суратини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган.

1295views0replies
0

Тергов департаменти

Ўзбекистонга инглиз тилидан дарс бериш учун келган нигериялик ўқитувчи товламачилиги учун жиноий жавобгарликка тортиладиган бўлди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, 2021 йилнинг 14 апрель куни Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, ЖҚБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Нигерия фуқаросининг жиноий қилмишини фош қилишга оид тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Ўзбекистонга инглиз тили фани бўйича ўқитиш мақсадида келган нигериялик 34 ёшли О. Инносент таниши Х.О.ни ўз уйида меҳмон қилиб, унинг ичимлик сувига номаълум модда қўшиб бериб, сархуш ҳолатга келганидан фойдаланиб расмга туширгани ва ушбу суратларни “Telegram” мессенжери орқали тарқатиб юбормаслиги эвазига Х.О.дан пул талаб қилгани аниқланган.
Маълум қилинишича, О. Инносент танишидан 5 млн сўм пулларни талаб қилиб, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган “Шохсарой” тўйхонаси олдида Х.О.дан 2 млн сўм пулларни товламачилик йўли билан олаётган вақтида қўлга олинган. 
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.Инносентга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1295views0replies
0

Комментарии