• 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Экономика 20 апреля 2021

Ўзбекистон май ойидан 9 та авиайўналишларни бекор қилади

Франция, Италия, Япония ва бошқа давлатларга учадиган рейслар норентабел деб топилган.

2254
0
UzNews.uz

Шавкат Мирзиёев Uzbekistan Аirways ҳамда Uzbekistan Аirports компанияларини трансформация қилиш бўйича ўтказилган тақдимотда норентабел йўналишлардаги 9 та авиақатновлар бекор қилиниши маълум қилинди. 

Париж, Рим, Милан, Амритсар, Мумбай, Бангкок, Токио, Куала-Лумпур ва Жакартага учадиган рейслар жорий йил майиданоқ ёпилади. Ушбу амалиёт билан 12,3 млн доллар иқтисод қилинади.

Шунингдек, Россия, Қозоғистон, Ҳиндистон, Покистон, Исроил ва АҚШдаги авиачипталарни сотиш бўйича 6 та бош агентлар билан шартномалар бекор қилинади. Бу билан 5 млн доллар иқтисод қилинишига эришилади.

Авиакомпания ва унинг таркибий бўлинмаларида иш ўринлари сонини 20 фоизга қисқартириш орқали 3,9 млн доллар иқтисод қилиш ҳисоб-китоб қилинган.

Авиакомпаниянинг хориждаги 20 та самарасиз ваколатхоналари ёпилади. Россиядаги 15 тадан 11 та ҳамда Амритсар, Мумбай, Париж, Рим, Милан, Амритсар, Бангкок, Токио, Куала-Лумпур ва Жакартадаги ваколатхоналар шулар жумласидан.

Кўриладиган чора-тадбирлар орқали авиачипталар нархини 20 фоизгача арзонлаштириш кўзда тутилган.

2254
0