Поиск
RUUZ

Общество

"Навоий вилоятининг тўртта туманида мактабгача таълим хизмати бепул бўлади" —  Шавкат Мирзиёев

Мазкур туманлардаги янги тадбиркорлик субъектлари бир қатор солиқлардан озод этилади. Вилоятда янги Политехника университети ташкил этилади. 

270views18replies
0

t.me/uzlidep

Бугун, 13 октябрь куни президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюуриб, сайловчилар билан учрашув ўтказмоқда.
Учрашувда Шавкат Мирзиёев ўзининг беш йиллик дастури бўйича таклифларини берди.
"Аҳоли тарқоқ яшовчи, олис ва тоғли ҳудудлар – Хатирчи, Нурота, Навбаҳор ва Конимех туманларида мобиль боғчалар фаолиятини йўлга қўйиб, мактабгача таълим хизматини бепул амалга оширишига имкон яратамиз", - деди Шавкат Мирзиёев.
Дастурга кўра, Ғозғон шаҳри, Томди, Учқудуқ, Конимех ва Нурота туманлари учун боғча тўлови 2 бараварга камайтирилади. Натижада, вилоят бўйича мактабгача таълим қамрови 95 фоизга етказилади. Ушбу туманларда ташкил этиладиган янги тадбиркорлик субъектлари фойда, ер, сув, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқлардан озод этилади.
Шунингдек, келгуси беш йилда вилоятда 8 та янги мактаб қуриш, 62 тасини таъмирлаш ҳисобига мактаблар қуввати 22 минг ўқувчи ўрнига оширилиб, 182 мингга етказилади.
Қайд этилишича, ушбу даврда Навоий вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун давлат ҳисобидан 40 триллион сўм ажратилади ва жами 180 мингта янги иш ўринлари яратилади.
Президентликка номзоднинг дастурига кўра, Навоий кончилик институти негизида қарийб 15 минг талабани ўқитадиган Политехника университети ташкил этилади. Ушбу олийгоҳда нуфузли хорижий университетлар билан қўшма дастурлар, замонавий лабораториялар, жаҳоннинг етакчи олимлари иштирокида амалий-инновация марказлари фаолият олиб боради.
270views18replies
0

Комментарии