• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 20 апреля 2021

Қорақалпоғистонда ЙПХ инспектори маст фуқарони қувалаб урди — видео

ИИВ ЙҲХБ ҳодиса сабабини маълум қилди.

944
0
Видеодан кадр

ИИВ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 18 апрель куни Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида, деҳқон бозори атрофида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А. Алламбергановнинг ёнига маст ҳолдаги фуқаро келиб, ходимга нисбатан турли ҳаракатлар билан хизмат фаолиятига халақит берган. 

Ходим фуқарога маст эканлигини, уйига бориши зарурлигини айтганига қарамай, турли сўзлар билан инспекторга xалал беришда давом этган.

Бунинг ортидан ЙПХ ходими ва фуқаро ўртасида низоли ҳолат юзага келган. Фуқаро тиббий кўрик хулосасига кўра, мастлик ҳолати тасдиқланган. 

Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

944
0