• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 21 апреля 2021

“Қарздор”дан пора талаб қилган солиқчи қўлга тушди

У аслида йўқ бўлган қарздорликни ҳал қилиб бериш эвазига фуқародан пул талаб қилган.

1000
0
Прокуратура департаменти

Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани Давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори фирибгарлик жинояти устида ушланди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ДСҚнинг вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Булоқбоши тумани Давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори М.Х. жиноят устида қўлга олинди. 

У ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро А.нинг отасига тегишли 0,33 гектар нотурар ер майдонининг солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмасада, ушбу ер майдони бўйича 30 млн сўм солиқ қарздорлиги борлигини айтиб, ушбу қарздорликни бартараф қилиб бериши эвазига 15 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1000
0