Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда юк машинаси ёниб кетди — видео

Ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабабли юк машинаси ағдарилиб кетгани айтилмоқда.

447views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида юк машинасининг ағдарилиб кетиши оқибатида ёнғин юзага келди.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 22 апрель куни соат 11:00 ларда, 1992 йилда туғилган М.A. “HOWO” юк транспортида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган. Натижада автомобил ағдарилиб кетган ва автомобилнинг двигател қисмида ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи M.A. га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилгани айтилмоқда. Транспорт воситасига эса зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.
447views0replies
0

Комментарии