• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 22 апреля 2021

Тожикистон элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини тугатмоқда

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Содиқ Имомийнинг икки мамлакат ўртасидаги конструктив ҳамкорликни ривожлантиришдаги ҳиссасини юқори баҳолади.

982
0
ТИВ

Бугун, 22 апрел куни ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Содиқ Имомийни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди.

Вазир икки мамлакат ўртасидаги конструктив ҳамкорликни изчил ривожлантиришда элчининг шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон – Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари, шунингдек олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувлар ижроси кўриб чиқилди.

Содиқ Имомий Тожикистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбари сифатидаги фаолиятида унга ҳар томонлама кўмак берилгани учун миннатдорлик билдирди.

982
0