Поиск
RUUZ

Общество

Россиядан Тошкентга яна янги метро вагонлари юборилди

Бу "Метровагонмаш" АЖ ва "Тошкент метрополитени" УК ўртасидаги шартнома асосида сотиб олинган вагонларнинг охирги партияси бўлди.

171views0replies
0

fb.com/transmashholding

Бугун, 13 октябрь куни "Трансмашхолдинг" АЖ таркибига кирувчи "Метровагонмаш" АЖ 20 та замонавий метро вагонларини ишлаб чиқариб, Тошкентга жўнатди. Шунинг билан "Тошкент метрополитени" УК олдидаги контракт мажбуриятларнинг бажарилишини якунлади.
Юборилган вагонлардан Тошкентда тўртта вагонли 5 метро поезди шакллантирилади. Ушбу модификациядаги ҳаракатланувчи таркиблари етказилиши билан Тошкент метрополитенида замонавий поездлар сони жами 60 вагонни, яъни 15 та тўрт вагонли поездларни ташкил этади. 
Қайд этилишича, метро вагонларининг хизмат қилиш муддати 30 йил бўлиб, метро поездининг конструкцион тезлиги соатига 90 км.
"Вагонлар кенглиги 1,4 метр бўлган эшиклар очиқ ва ёпиқ ҳолатларни кўрсатувчи ташқи ёруғлик сигнализацияси билан жиҳозланган. Бош вагонларда ногиронлар аравачалари учун жойлар мавжуд. Вагон ва машинист кабиналари видеокузатув тизими, кондиционер ва ҳавони зарарсизлантириш тизимлари билан жиҳозланган", - дейилади хабарда.
171views0replies
0

Комментарии