• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 22 апреля 2021

Янгиҳаёт туманида аҳоли учун 10 дан ортиқ сайилгоҳлар қурилади

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидаги қатор маҳаллаларда бир ой давомида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 

1274
0
Янгиҳаёт туман ҳокимлиги

Атрофни кўкаламзорлаштириш мақсадида, 1000 га яқин манзарали дарахтлар ўтқазилди, аҳоли дам олиши учун 3 та айвонча, 12 та ўриндиқ ўрнатилмоқда. 

Туман ҳокими ташаббуси билан Ал-Фарғоний, Чароғон ва Янги Турмуш маҳаллаларида “Ёшлар боғи” сайилгоҳи қурилмоқда. 

Қайд этилишича, йил охиригача 10 дан ортиқ шундай сайилгоҳлар ташкил этилади. Илк “Ёшлар боғи” сайилгоҳи “Чароғон” маҳалласида қурилмоқда. 

Ушбу сайилгоҳдан 2 та болалар майдончаси ва 1 та “Street workout” ўрин олди. Аҳолининг сайр қилиши учун 1500 кв метр бетон ётқизилди, боғга 17 та ёритгич, 17 та ўриндиқлар ўрнатилди.

1274
0