Поиск
RUUZ

Общество

Элёр Ғаниев: McDonald's ўзбек бозорига қизиқмоқда

Тошкентда чоршанба куни бўлиб ўтган халқаро пресс-клуб йиғилишида Ўзбекистон ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев Ўзбекистонда «McDonald's» ишга туширилиши ҳақидаги янгиликка изоҳ берди.

3130views0replies
0

"McDonald's ҳамда жамоат овқатланиш масалалари бўйича бошқа халқаро брендлар ҳозирда Ўзбекистон бозорига кириш имкониятини кўриб чиқмоқдалар", - деб қайд этди Элёр Ғаниев.
Аммо, Нью-Йоркда бўлиб ўтган бизнес форумда ушбу масала муҳокама қилинмаган.
Ташқи савдо вазири, шунингдек, Ўзбекистон халқаро брендларда қизиқиш борлиги ҳақида расмий маълумот олганини таъкидлади.
"Ўзбек бозори фақатгина McDonald's учун эмас, балки, KFC, Baskin Robbins каби бошқа брендлар учун ҳам очиқ", - дея таъкидлади Ғаниев.
3130views0replies
0

Комментарии