Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Унга кўра, ушбу давлатлар фуқаролари иккинчи давлатга кирган кундан бошлаб 15 кун ичида вақтинча турган жойида рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод қилинади.
Маълумот учун, Россия фуқароларининг Ўзбекистонда ва Ўзбекистон фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш тартиби тўғрисида икки давлат ҳукуматлари ўртасида келишув 21 май куни Москвада ва 17 июнь куни Тошкентда имзоланди.
“Бир томон давлати фуқароларининг бошқа томон давлати ҳудудида бўлишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида битим бошқа томон давлати ҳудудида вақтинча бўлган фуқароларни мамлакатга кирган кунидан 15 кун ичида яшаш жойида рўйхатдан ўтиш мажбурияти озод этишни назарда тутади”, - дейилади тушунтириш хатида.