• 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 26 апреля 2021

Ўзбекистонда аҳоли антиқа усулда дезинфекция қилинди — видео

Республиканинг икки ҳудудида ёнғин ўчириш машиналари бозордаги аҳолини дезинфекция қилди. Буни қилганлар жазоланиши айтилди.

1830
0
Видеодан кадрлар

Ижтимоий тармоқларда аҳоли гавжум ҳудудларда ёнғин ўчириш машиналари томонидан одамларнинг устига сув сепилаётгани акс этган видеолар тарқалди.

ФВВ Ахборот хизмати хабарига кўра, Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳамда Сурхондарё вилояти Денов туманларида юзага келган.

Унга кўра, юқорида қайд этилган ҳудудларда коронавирус инфекциясининг ўчоғи аниқланган ҳамда вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, дезинфекция ишлари шошилинч, тартибсиз ҳолда амалга оширилган. 

Ҳодиса юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли ходимларга интизомий таъзир чоралари кўрилади.

1830
0