Поиск
RUUZ

Общество

Академик таътилга юборилган олти нафар ЎзДЖТУ талабаси омбудсманнинг аралашувидан кейин ўқишга тикланди

Тез-тез электр узилиши сабабли талабалар масофавий таълим порталига кира олмаган ва назорат ишларига тайёрлана олишмаган.

654views0replies
0

uz.usembassy.gov

Жорий йилнинг февраль ойида Бухоро вилояти, Бухоро туманидан фуқаро Р.С. омбудсманга мурожаат қилиб, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаларидан олинган имтиҳон натижаларидан норози эканлигини маълум қилган. Бу ҳақда UzNews.uz’га Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Матбуот хизмати хабар берди.
Фуқаро Р.С. ўз мурожаатида пандемия шароитида унинг набираси А.Р. қишлоқдаги электр узилишлари сабаб, назорат ишларини бажариб, масофадан ўқитиш курслари ўқув портали тизимини юклашда қийинчиликларга дуч келган ҳолда ўқишни давом эттирганини айтган.
Лекин, ўқитувчиларнинг бири талабаларга имкон бермасдан, уларни оралиқ ва якуний назорат ишларини топширишга қўймаган ва академик қарздор қилган.
Шундан сўнг, ўтган йилнинг декабрь ойида жами 6 нафар курсдан қолдирилган талабаларнинг ота-оналари тегишли вазирлик ва идораларга фарзандларига яна бир имкон берилишини сўраб мурожаат қилган. Бундан норози бўлган университет ўқитувчиси талабаларнинг модул тизимида тўплаган балларини инобатга олмай, уларга паст баҳо қўйиб, курс ишидан йиқитган ва 6 нафар талабани курсда қолдирган.
Ушбу мурожаат омбудсман назоратига олингач, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли буйруғига асосан имтиҳон олиш учун ўқитувчилардан иборат ишчи гуруҳи тузилган ҳамда А.Р. ва 5 нафар талаба имтиҳон топширишган. Натижада талабалар имтиҳонлардан ўтиб, 4-курсга тикланган.
654views0replies
0

Комментарии