• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 28 апреля 2021

Андижонда судланган ҳокимият ходими яна жиноятга қўл урди — видео

Жорий йил бошида фирибгарлиги учун судланган ҳокимият вакили таниши орқали мансабини суиистеъмол қилди.

892
0
Видеодан кадр

Андижон шаҳрида яшовчи шахс фуқарога Андижон тумани ҳокимлигидаги мансабдор танишлари орқали чорвачилик билан шуғулланиши учун адирлик ерлардан ажратиб беришни ваъда қилган. Бунинг учун 15 млн сўм олган вақтида ушланган. Суриштирув давомида у пулларни Андижон тумани ҳокимлигидаги танишига бериши кераклиги маълум бўлган.  Давом эттирилган тезкор тадбирда ҳокимлик ходими ҳам 15 млн сўмни олганида қўлга олинди.  Аниқланишича, ҳокимият вакили олдин ҳам фирибгарлик жиноятини содир қилган. Жорий йил январида суд унга нисбатан ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

892
0