Поиск
RUUZ

Происшествия

Наманганда 2 ёшли бола музқаймоқ ташувчи машина тагида қолиб вафот этди

Маълум қилинишича, автомашина ҳайдовчиси юкларни тушириб, орқа томонга ҳаракатланган вақтида болани кўрмай қолган.

936views0replies
0

UzNews.uz

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 2 ёшли бола эҳтиётсизлик оқибатида музқаймоқ ташувчи машина тагида қолиб, вафот этди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил 25 апрель куни соат 12:45 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи 1978 йилда туғилган фуқаро музқаймоқ ташишга мослаштирилган “Kia Bongo III” русумли автомашинасини тегишли ҳужжатлар билан бошқариб, Янгиқўрғон туманида якка тартибдаги хусусий тадбиркор бўлиб ишловчи 1988 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонига музқаймоқ олиб келган.
У юкларни тушириб бўлгач, қайтиб кетиш мақсадида транспорт воситасини орқа томонга ҳаракатлантирган вақтида, орқа томонида бўлган уй эгасининг 2 ёшли ўғлини босиб юборган. 
Натижада, бола воқеа жойида вафот этган. Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
936views0replies
0

Комментарии