Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги 107 та мактабда дарслар тўлиқ онлайн шаклга ўтказилди

Карантинга ёпилган мактаб ўқувчилари учун теледарслар ташкил қилинган. Ўқувчилар электрон журнал орқали баҳолаб бориляпти.

1321views0replies
0

Тошкент шаҳар Халқ таълим бошқармаси

Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси тасарруфида 312 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, айни вақтда уларнинг 205 тасида таълим анъанавий шаклда олиб борилмоқда. 107 та мактабда эса дарслар тўлиқ онлайн шаклга ўтказилган.
Бу ҳақда бугун, 28 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси Мактаблар бўлими бошлиғи Баҳром Боқиев маълум қилди.
Мазкур ҳолат Тошкент шаҳри ўқувчилари кесимида олинганида – анъанавий таълимда 234 967 нафар, онлайн таълимда эса 214 077 нафар ўқувчи дарсларни давом эттирмоқда.
Карантинга ёпилган мактаблар ўқувчилари учун теледарслар ташкил қилинган бўлиб, дарс машғулотлари электрон журнал орқали баҳолаб бориляпти.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари битирувчилари сони 68 300 нафарни ташкил қилмоқда. Бундан 38 756 нафарини 9-синф, 29 288 нафарини эса 11-синф битирувчилари ташкил қилади. 
Мазкур 107 та мактабнинг карантинга олингани муносабати билан ўқувчилардан 14 кунлик карантиндан сўнг 4-чорак давлат имтиҳонлари олинади.
1321views0replies
0

Комментарии