Поиск
RUUZ

Общество

Антимонопол қўмита Тошкент метрополитенидаги ҳодисаларни йўловчи ташиш мажбурияти бузилиши деб топди

Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги метрополитенда тез-тез содир бўлаётган воқеалар ортидан вазиятни назоратга олди.

690views0replies
0

Видеодан кадрлар

Бугун Тошкент метрополитенида техник сабабларга кўра битта ҳаракат таркиби тўхтаб қолиши йўловчиларга ноқулайликлар келтириб чиқарди.
Бундай ҳолат охирги вақтларда тез-тез содир бўлмоқда. Жорий йил 8 апрель куни Сергели йўналишида контакт рельсининг кронштейнлари чиқиб кетиши оқибатида, ушбу йўналишда 6 соат ҳаракат тўхтаб қолганди.  
18 март куни эса “Олмазор” ва “Сирғали” метро йўналишининг “Бекат-1” бекатлари оралиғида иккита вагон тўқнашиб кетганди.  
10 апрель куни метро вагони эшиги очиқ ҳолатда ҳаракатланганди. Бунинг ортидан қатор ходимлар ишдан олинганди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасида йўловчи ташишнинг асослари белгилаб қўйилганини аммо, сўнгги воқеалар хизмат кўрсатувчининг ўз мажбуриятларини бажармаётганини маълум қилди.
Ушбу ҳолатларни ва ҳар бир йўловчи истеъмолчи эканлигини ҳамда уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун билан ҳимояланишини эслатган ҳолда, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги юқорида келтирилган муаммоларни ўз назорати остига олиб, метрополитен хизматлари юзасидан ўрганиш ишларини бошлаганини маълум қилди.
690views0replies
0

Комментарии