Поиск
RUUZ

Общество

Қаршида 1,35 млрд сўмлик байроқ ўрнатилади

Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида баландлиги 62,5 метрга тенг Давлат байроғи ўрнатиш режалаштирилмоқда.

1060views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Қарши шаҳридаги Мустақиллик майдонида баландлиги 62,5 метрга тенг Давлат байроғи ўрнатилади. Айни пайтда майдоннинг амфитеатр олдидаги хиёбон билан туташ қисмида улкан байроқ устуни пойдевори қурилмоқда. Бу ҳақда "Қашқадарё" газетаси ёзмоқда
Қайд этилишича, Давлат байроғининг биргина устунини бунёд этишга 1 млрд 350 млн сўм маблағ сарфланади.
Объект буюртмачиси Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси, пудратчиси эса “Воҳа махсус монтаж сервис” МЧЖ ҳисобланади.
Корхона вакилларининг айтишича, байроқнинг устуни (флагшток) диаметри 430 миллиметрдан 1220 миллиметргача бўлган пўлат қувурлардан ташкил топади. Унинг барча бутловчи қисмлари махсус буюртма асосида пойтахтдаги “Бектемир металл конструкциялари” қўшма корхонаси томонидан тайёрланган. Бичими 25 метрга 10 метрдан иборат байроқнинг ўзи эса Фарғона водийсидаги ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида тикилган.
Лойиҳага кўра, Давлат байроғи ўрнатилгач, унинг атрофидаги 2 минг квадрат метрлик ҳудуд ободонлаштирилиб, майсазор ва гулзорлар барпо этилади, манзарали дарахтлар экилади ва янги йўлакбоп плиткалар териб чиқилади. Айни пайтда Мустақиллик майдонининг шу қисмида байроқнинг тарихи ва тавсифи акс этган тош лавҳлар ҳам ўрнатилади.
1060views0replies
0

Комментарии