Поиск
RUUZ

Криминал

Сирдарёда ҳоким ўринбосари $400 билан ушланди

Туман ҳокими ўринбосари “Аёллар дафтари”даги аёлни арзонлаштирилган уй-жойлардан хонадон олувчилар рўйхатига киритиб қўйиш учун пора олган.

401views0replies
0

Прокуратура департаменти

“Чорванасл” маркази Гулистон тумани етакчи мутахассиси М.Х. Гулистон тумани ҳокими ўринбосари Б.С. билан олдиндан тил бириктириб, “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи фуқаро М.ни пора беришга далолат қилиб, унга туман ҳокими ўринбосари орқали кам таъминланган оилалар учун “Юлдуз” массивида қурилаётган кўп қаватли арзонлаштирилган уй-жойлардан хонадон олувчилар рўйхатига киритиб қўйиб уй олиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда прокуратура департаменти хабар берди.
Шундан сўнг, М.Х.нинг кўрсатувларига асосан тезкор тадбир давом эттирилганда, Гулистон туман ҳокими ўринбосари Б.С. хизмат мавқеидан фойдаланиб, юқоридаги масалада фуқаро М.га ёрдам бериш эвазига $400 ни М.Х.дан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
401views0replies
0

Комментарии