Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида қарийб 20 млн сўм сохта пул тайёрлаган она-бола ва келин ушланди — видео

Улардан пул ясаш ускуналари олиб қўйилди. Пулларни сотиб олиш учун келган икки шахс ҳам қўлга тушди.

485views0replies
0

видеодан кадр

Тошкент вилоятида қалбаки пул тайёрлаш билан шуғулланувчи шахслар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Аниқланишича, 1993 йил Қашқадарё вилоятида туғилган фуқаро Янгийўл шаҳридаги яшаш манзилида онаси ҳамда никоҳидаги аёли билан қалбаки миллий валюта тайёрлаш билан шуғулланган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида, улардан 19,6 млн сўм миқдоридаги 196 дона қалбаки 100 минг сўмлик купюра, 2 та компьютер, 2 та рангли принтер, қоғоз кесиш ускунаси ва бошқа ашёвий далиллар расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, уларнинг яшаш хонадонида 1 дона пневматик тўппонча борлиги ҳам аниқланиб, тегишли тартибда олиб қўйилди.
Бундан ташқари, қалбаки валюта сотиб олиш учун келган Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида яшовчи, 1971 ва 1984 йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар шахс ҳам ҳибсга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
485views0replies
0

Комментарии