• 12 427 сўм
    -20.52
  • 14 567 сўм
    20.76
  • 147 сўм
    0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 427 сўм
    -20.52
  • 14 567 сўм
    20.76
  • 147 сўм
    0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 30 апрел 2021

Чилонзор йўналишида метро вагони тўхтаб қолиши сабаби айтилди

“Тошкент метрополитени” УК ҳодиса бўйича текширув натижаларини маълум қилди.

754
0
Видеодан кадрлар

Бугун соат 17:50 да Тошкент метрополитенининг “Миллий боғ” ва “Новза” бекатлари орасида техник сабабларга кўра битта ҳаракат таркиби тўхтаб қолганди.  

Ҳодиса ортидан ишчи гуруҳ тузилиб, текширув бошланганди.

Аниқланишича, поезд машинисти поезд ҳаракатланаётган пайтда олдиндаги йўлда контакт рельсларни қувватловчи ток приёмнигида учқун чиқаётганини кўриб қолган.   

Кўрсатма талабларига биноан, машинист поезднинг ҳаракатини тўхтатишга қарор қилган. Машинист бу ҳақда тезкорлик билан диспетчерга хабар берган. Йўналишдаги ҳаракат таркиблари электр таъминотидан узилганидан кейин барча йўловчилар поезддан “Новза” бекатигача эвакуация қилинган.

754
0