Саъдулла Мирзаев Навоий вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Навоий вилояти статистика бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаётганди.
Шунингдек, Тўлқин Атамуродов Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунгача “Микрокредитбанк” АТБ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.