Поиск
RUUZ

Коронавирус

COVID-19: кунлик антирекорд 400 дан ошди

Ўзбекистонда шифохоналарда даволанаётган беморлар сони 3 мингдан ошди.

587views0replies
0

Тошкент шаҳар прокуратураси

ССВ хабарига кўра, 29 апрель куни 402 нафар беморда COVID-19 инфекцияси аниқланган.  Олдинги антирекорд 21 апрель куни (384 ҳолат) ўрнатилганди.  
Ўтган йил мартидан бери Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг жами сони 90808 нафарга етди. Янги касалланиш ҳолатларининг энг кўпи Тошкент (64) ва Самарқанд (69) вилоятларида ҳамда Тошкент (209) шаҳрида аниқланган.
Кеча кун давомида 293 бемор коронавирусдан соғайган ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 2 нафар бемор коронавирусдан вафот этган. Ушбу касалликдан ўлганлар сони 649 тага етди. Айни пайтда 3092 нафар бемор шифохоналарда даволанмоқда.
587views0replies
0

Комментарии