• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 апреля 2021

Ўзбекистонда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима камайтирилди

Энди ушбу ҳуқуқбузарликнинг ҳажми 490 минг сўмни ташкил қилмоқда.  

1343
0
Иллюстрация

Президент “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади. Унга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Хусусан, транспортда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 2 баравари (490 минг сўм) этиб белгиланди. Олдин ушбу жарима ҳажми 3 баравар (735 минг сўм) эди.

Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мазкур жарима миқдорини бир бараваргача (223 минг сўм) камайтиришни таклиф қилганди.

1343
0