Поиск
RUUZ

Общество

Қаршида 62,5 метрлик байроққа 1,35 млрд сўм ҳозирча сарфланмайдиган бўлди

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев муҳокамаларга сабаб бўлган байроқ бўйича муносабат билдирди.

849views2replies
0

Скриншот

Кеча Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Қарши шаҳридаги Мустақиллик майдонида баландлиги 62,5 метрга тенг Давлат байроғи ўрнатилиши ҳақида хабар бергандик. Ушбу ҳолат жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлди.  
Зойир Мирзаев устун учун сарфланаётган 1,35 млрд сўм Қарши шаҳридаги 136-сонли оилавий ётоқхонани таъмирлашга йўналтирилишини маълум қилди.
Ҳоким хароба ётоқхонани таъмирлаш учун 2,5-3 млрд сўм атрофидаги маблағнинг манбасини қаердан топишни билмай турганини ёзган. Қолган суммани ҳам топиб, мустақилликнинг 30 йиллик байрамига фуқаролар учун хонадонлар туҳфа қилишга ваъда берди.
Унинг айтишича, устун бирор ҳомий томонидан ихтиёрий қўллаб-қувватлансагина қурилади. Давлат бюджетидан маблағ сарфланмайди.
849views2replies
0

Комментарии