Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов катта фарқдаги овоз билан Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти лавозимига сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Сакен Полатов 2019 йилнинг апрел ойида Бангкокда ўтказилган ASBC Бош ассамблеяси давомида Ижроия Қўмита аъзолигига сайланганди.
Ўтган йилнинг декабридан Осиёда боксни ривожлантириш жамғармаси раҳбари этиб тайинланган.