• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 3 мая 2021

Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта ичи кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

996
0
Юрий Ким / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 4 май куни осмонни булутлар қоплайди, аммо ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.

5 май куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизининг жанубидан нам ва деярли салқин ҳаво кириб келиши бошланади. 5 майда Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, 6 майда республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари) баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

4-6 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди.

7 май куни момақалдироқ билан ёмғир ёғиш эҳтимоли фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди ва кечаси +12...+17 даражани, кундузи +25...+30 даражани ташкил этади.

996
0