Поиск
RUUZ

Экономика

Ўтган йилда Facebook, Google, Apple Ўзбекистонга 11 млрд сўм солиқ тўлади

Жорий йил 1-чорагида интернет компаниялари 4,3 млрд сўм солиқ тўлади.

4867views0replies
0

Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси хабарига кўра, 2021 йил I чоракда электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистон давлат бюджетига 4,3 млрд сўм солиқ тўлаган.
Улар орасида 2020 йилда энг кўп Facebook (5,9 млрд сўм), Google (3,4 млрд сўм), Apple (1,9 млрд сўм) солиқ тўлаган.
Жорий йил 1 апрелгача эса яна 26 та хорижий компания ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилдан бошлаб Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий Интернет компаниялари солиқ тўловчилар сифатида тан олинганди. Солиқ қўмитаси ушбу компанияларни рўйхатдан ўтказиш ва солиқларни тўлаши учун ҚҚС бўйича махсус портал яратганди.
4867views0replies
0

Комментарии