Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 33 ёшли Раъно (исм шарифлари ўзгартирилган), Когон тумани Беклар маҳалласида яшовчи 36 ёшли Шарифадан эрининг ишқий муносабатлари ҳақидаги маълумотларни тарқатмаслик учун пул талаб қилди.
$1000 эвазига Раъно Мансур билан ўзаро муносабатлари далилларини интернет тармоқларида тарқатмасликка ваъда берган.
У Шарифадан 10 млн сўмни олаётганида вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат бўйича Раънога нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.