• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 мая 2021

Ўзбекистонда ўтган йилда ис газидан 100 га яқин фуқаро вафот этган

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси содир бўлган ҳодисаларнинг сабабини ҳам маълум қилди.

868
0
Иллюстрация / ФВВ

2020 йилда Ўзбекистонда 70 та ис газидан заҳарланиш ҳолатлари содир бўлган. Бу ҳақда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси хабар берди.

Ушбу ҳолатларда 66 нафар фуқаро жароҳат олган бўлса, 91 нафари вафот этган.

Ҳудудлар кесимида ис газидан заҳарланиш ҳолатлари бўйича Тошкент вилоятида 6 та, Хоразм вилоятида 3 та, Жиззах вилоятида 3 та, Тошкент шаҳрида 2 тани ташкил қилади.

Қайд этилишича, бахтсиз ҳодисаларнинг аксарияти газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик бўлган.

868
0