Бугун, 5 май куни Тошкент халқаро аэропортига гуманитар юк билан олтинчи Boeing 787 келиб қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.
Boeing 787 даги бизнес-тоифа қисми тўлиқ ётиш ўриндиғи билан таъминланган, иқтисодий тоифада эса ўриндиқлар орасидаги масофа кенгайтирилган.
Олтинчи Boeing 787 Ўзбекистонга COVID-19 тарқалишига қарши курашиш доирасида учинчи партия гуманитар ёрдами билан келди. Жами қиймати $3 млн бўлган гуманитар юк Орол денгизи ҳудудига юборилади.