Ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилди.
Бу борада президентнинг “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилди.
Фармонга кўра, ҳамширалик иши фаолиятини амалга оширувчиларга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ўрнатилган тартиб билан бир қаторда қуйидаги талаблар қўйилди:
– ҳамширалик иши фаолиятини фақат ўрта тиббий ёки олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича олий маълумотга эга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ахборот тизимида 2022 йил 1 январдан бошлаб рўйхатдан ўтган шахслар амалга ошириши;
– ҳамширалик иши фаолияти билан шуғулланаётган шахс белгиланган муддатларда ўз малакасини ошириб бориши каби талаблар белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон Ҳукумат қарори билан ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилган.