• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 6 мая 2021

Солиқчиларнинг даромад ва активлари мажбурий декларациядан ўтказилиши мумкин

Президентнинг тегишли фармони лойиҳасига кўра, мазкур тартиб 2021 йил 1 июлдан бошлаб амалга оширилади.

978
0
t.me/andpress

Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари ўз даромадлари ва эгалигида бўлган активларини мажбурий декларациялаш тартиби жорий этилиши мумкин. Бу бўйича президентнинг тегишли фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Унга мувофиқ 2021 йил 1 июлдан: 

–  давлат солиқ хизмати органларининг бошқарув ходимлари ўз даромадлари  ва эгалигида бўлган активларни мажбурий декларациялаш тартиби  жорий этилади; 

–  Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари – жисмоний шахслар активлари тўғрисидаги декларацияни ихтиёрийлик асосида тақдим этишга ҳақли.

Белгиланишича, мазкур Фармон ижроси доирасида жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳамда эгалигида бўлган активлар тўғрисида декларацияларни топшириш муддатлари этиб:

–  2020 йил учун – 2021 йил 1 сентябрга қадар; 

–  2021 йил ва кейинги йиллар учун ҳар йили – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелига қадар белгиланмоқда.

Декларацияларда келтирилган активлар ва уларнинг даромадларга мувофиқлигини ўрганиш натижаларини эълон килиш муддатлари этиб эса: 

–  2020 йил учун – 2021 йил 1 ноябрга қадар; 

–  2021 йил ва кейинги йиллар учун – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майига қадар белгиланмоқда.

Декларацияда келтирилган активлар келиб чиқиш манбасининг асослилиги ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи базасида ҳисобга олинганлиги эса Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўрганилади.

978
0