Поиск
RUUZ

Общество

“Ўлмас полк” акцияси ўтказилмайди — пойтахт ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 9 май куни “Ўлмас полк” акцияси ўтказилишига рухсат берилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

818views0replies
0

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси / Архив фото

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари М. Муҳитдинов “Ўлмас полк” акцияси ўтказилиши бўйича қилинган мурожаатни ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳар ИИББ ва ЙҲХБга юборган. 
“Бироқ, мазкур мурожаатга “Принять к исполнению в установленном порядке” тарзида эмас, балки “Ўрнатилган тартибда кўриб чиқилсин”, яъни “Рассмотреть в установленном порядке” дея имзо чекилган”, - дейилади хабарда. 
Нотўғри таржима қилиш оқибатида англашилмовчилик юзага келган. Натижада кенг жамоатчиликка “мутасаддилар мазкур акцияни ўтказиш учун рухсат беришган бўлса-да, ҳуқуқ-тартибот идоралари бунга қарши чиқмоқда” деган мазмунда асоссиз хабар тарқатилган.  
Бу йил Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларни карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, ихчам шаклларда ўтказиш чоралари белгиланган.
“Бундай чекловлар юзлаб одамлар иштирок этиши кўзда тутилган “Ўлмас полк” оммавий тадбирига ҳам дахлдор эканини унутмаслик лозим”, - аниқлик киритилади хабарда.
818views0replies
0

Комментарии