Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий қутлади

Бугун, 7 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида телефон мулоқоти бўлди.

748views0replies
0

president.uz

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, эзгу тилакларини изҳор қилдилар.
Елкама-елка туриб бирга қаҳрамонона жанг олиб борган ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилган халқларимизнинг буюк жасорати миннатдор авлодлар ёдида абадий сақланиб қолиши алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Барча даражада фаол мулоқотлар давом эттирилмоқда, Россиянинг етакчи компания ва банклари иштирокида Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий тармоқларида йирик кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жорий йил апрель ойида Тошкент шаҳрида илк бор Россиядан ташқарида кенг миқёсда ташкил этилган Халқаро “Иннопром” кўргазмаси муваффақиятли ўтказилди.
Мулоқотда президентлар халқаро кун тартиби ҳамда минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан МДҲ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги шерикликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратилди.
Бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди. Олий даражада ўтказилиши режалаштирилган учрашувларнинг кун тартибини тайёрлашни фаол давом эттиришга келишиб олинди.
748views0replies
0

Комментарии