• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 7 мая 2021

Шавкат Мирзиёев Рустам Қосимов оиласига таъзия билдирди

Президент марҳумнинг хонадонига ташриф буюриб, унинг фарзандлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

1843
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев таъзияли хонадонга ташриф буюриб, марҳумнинг фарзандлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо қилинди. Президент марҳумнинг эзгу ишларини ёдга олди.

"Жуда қайғудаман. Қўлимиздан келганини қилдик. Худонинг иродаси экан. Ватанга садоқатли, фидойи, ақлли, миллатимизнинг зиёлиларидан бирини йўқотдик. Биз жуда кўп йиллари бирга ишлаганмиз, оғир кунларимиз ҳам бўлган. Ҳозир ҳам менга энг катта ёрдамчи, маслаҳатгўй эди. Илоҳим, жойлари жаннатда бўлсин. Ишларини фарзандлари давом эттирсин", – деган Шавкат Мирзиёев.

Марҳумнинг оиласи, фарзандлари доимий эътиборда бўлиши таъкидланди.

1843
0