• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
8 мая 2021

Ҳиндистон ва Туркияга авиақатновлар учун вақтинчалик чеклов ўрнатилди

Республика махсус комиссияси айрим хорижий давлатлар билан авиақатновларни вақтинчалик чеклашга оид қарор қабул қилди.

958
0
UzNews.uz

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишини жиловлаш, унга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш ва ушбу инфекциянинг янги штаммларини Ўзбекистонга кириб келишини олдини олиш мақсадида ҳамда тегишли ташкилотлар таклифини инобатга олган ҳолда Республика махсус комиссияси айрим хорижий давлатлар билан авиақатновларни вақтинчалик чеклашга оид қарор қабул қилди.

Унга кўра, касалланиш кўрсаткичи юқори бўлган айрим давлатлар билан ўзаро авиақатновларга қуйидаги вақтинчалик чекловлар жорий қилинди:

–  Истанбул шаҳридан Фарғона, Урганч ва Самарқанд шаҳарларига авиақатновларни 2021 йил 5 майдан 1 июнга қадар тўхтатиш;

–  Ҳиндистон ва Туркияга сайёҳлар учун мўлжалланган барча чартер қатновларни жорий йил 10 майдан бошлаб эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар тўхтатиш;

–  Тошкент-Истанбул йўналишида авиақатновларни вазиятдан келиб чиқиб, жорий йил 10 майдан бошлаб паритет асосида (талабдан келиб чиқиб) камайтиришга қарор қилинди.

958
0