Поиск
RUUZ

Общество

Ҳиндистон ва Туркияга авиачипталар фақат айрим тоифа фуқароларга сотилиши маълум қилинди

Мисол учун, мазкур давлатларга хизмат сафарига отланган фуқароларга авиачипталар Республика махсус комиссиясининг рухсати билан сотилади.

965views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, мавжуд вазиятдан келиб чиқиб Ўзбекистон ҳукумати Ҳиндистон ва Туркияга авиақатновларни вақтинчалик бекор қилгани ҳақида маълум қилинган эди.  
Республика махсус комиссияси мазкур қарордан сўнг шу йилнинг 10 майидан Ҳиндистон ва Туркияга фақатгина қайси тоифа шахсларга авиачипталар сотилишини маълум қилди.
Унга кўра:
–  хизмат сафарига борувчи Ўзбекистон  фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, 
–  хорижда таҳсил олаётган талабалар, 
–  Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқига эга бўлган чет давлат фуқаролари, 
–  дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари, 
–  хорижда фаолият юритувчи фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, 
–  инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинган мутахассислар, 
–  транзит ва трансфер йўловчилар, 
–  хорижда даволаниш учун кетаётган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга (тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда) авиачипталарни сотиш тизими жорий этилади.
Бунда Ҳиндистон ва Туркияга хизмат сафарига борувчи Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Республика махсус комиссиясининг рухсати билан авиачипталар сотилади.
Шунингдек, хорижда таҳсил олаётган талабалар, Ўзбекистонда яшаш хуқуқига эга бўлган чет давлат фуқаролари, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари, хорижда фаолият юритувчи фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинган мутахассислар, транзит  ва трансфер йўловчилар, хорижда даволаниш учун кетаётган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ҳиндистон ва Туркияга бориш мақсадида авиачипта харид қилиш учун Республика махсус комиссиясининг рухсати талаб этилмайди.
Уларга авиачипталар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларга асосан сотилади, аэропортдан рўйхатдан ўтишда аэропорт ходимлари  назорати амалга оширилади.
965views0replies
0

Комментарии