• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 10 мая 2021

Ўзбекистонда пахта ёғи нархи ошишида рақобатчиларнинг таъсири борлиги аниқланди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси кластерлар ва кооперациялар ўртасидаги келишув бўйича ўрганиш натижаларини маълум қилди.

1112
0
Бухоро вилояти ҳокимияти / Иллюстрация

Аввалроқ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси  қатор давлат идоралари билан ҳамкорликда бозорда ўзаро рақобатчи бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари ўртасида келишиб олинган ҳаракатлар ва келишувлар бор ёки йўқлигини ўрганаётгани ҳақида хабар берилганди.  

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилишича, апрел ойида биржа савдоларига 40 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан техник чигит савдоларга қўйилган ва қўйилаётган техник чигитнинг бошланғич нархлари апрель ойида ўртача 38 фоизга кўтарилган.

Айрим пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотчилари ўсимлик ёғи нархининг ошишидан фойдаланган ҳолда, пахта чигити нархини асоссиз оширишган, бу эса пахта ёғи нархига ҳам таъсир кўрсатган.

Биржа савдоларида техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб сунъий ошириш ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши аломатлари юзасидан 34 та пахта-тўқимачилик кластерларига нисбатан Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан иш қўзғатилди.

1112
0