Поиск
RUUZ

Криминал

“Абу Сахий”да акасини пичоқлаб ўлдирган укага суд ҳукми ўқилди

Суд мажлисида марҳумнинг хотини судьядан қайнукаси оилада ёлғиз боқувчилигини айтиб, уни қамамасликни сўради.

1926views0replies
0

Видеодан кадр

Ўтган йилнинг 16 декабрь куни “Абу Сахий” бозорида 1995 йилда туғилган Маҳмудов Нуриддин (судланган, ишсиз) ўзаро келишмовчилик натижасида акаси, 1991 йилда туғилган О.М.нинг (судланган, ишсиз) ўнг кўкрак қўлтиқости соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказгани ҳақида хабар бергандик. О.М. олган тан жароҳати билан шифохонада вафот этганди.
Кеча, 10 май куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида жиноятчига нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Маҳмудов Нуриддин 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Суд мажлисида марҳум аканинг хотини қайнукаси оилада ёлғиз боқувчи эканини айтиб, ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, уни озод қилишни сўради.
1926views0replies
0

Комментарии