Киритилган ўзгартиришга мувофиқ, қуйидаги саналар ҳам 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди:
– 14 май – жума;
– 31 декабрь – жума.
Шунингдек, қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди:
– 17 июль – шанба кунидан 21 июль – чоршанба кунига;
– 24 июль – шанба кунидан 22 июль – пайшанба кунига.
Бундан ташқари, 15 май – шанба, 21 июль – чоршанба, 22 июль – пайшанба кунлари ҳам барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 9 февралдаги тегишли фармон билан айрим байрамларда дам олиш кунлари камида 3 кун этиб белгиланиши айтилган эди.