Поиск
RUUZ

Происшествия

Оҳангаронда иккита юк ва битта енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. КамАЗ ва Lacetti тўлиқ ёниб кетган — видео

ЙТҲ натижасида 33 ҳамда 22 ёшли фуқаролар тан жароҳатлари олиб, шифохонага етказилган.

850views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 10 май куни соат 21:30 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, “Убайда” МФЙ худудидан ўтган Р-4 ва А-373 автомобиль йўли кесишган чорраҳасида, 2000 йилда туғилган О.Т. бошқарувидаги “МAN TGS” ҳамда 1988 йилда туғилган Х.Ю. бошқарувидаги Lacetti автомобили ва 1999 йилда туғилган М.Т. бошқарувидаги “КамАЗ” юк автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида ёнғин юзага келган.
ЙТҲ натижасида ёнғин келиб чиқиб, Lacetti ва КамАЗ ҳайдовчилари Х.Ю ҳамда М.Т. лар тан жароҳатлари олиб шифохонага олиб кетилган. Уларнинг бошқарувида бўлган автоуловлар тўлиқ ёнғиндан зарарланган.
Ҳодиса жойига Оҳангарон туман ФВБнинг 4 та ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб борган ва ёнғин тўлиқ бартараф этилган. 
Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон туман ИИБ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса жойига Оҳангарон туман ФВБнинг 4 та ёнғин-қутқарув гуруҳлари 21:56 да етиб борган. 
Ёнғин 21:58 да қуршаб олиниб, 22:08 да тўлиқ бартараф этилган.
850views0replies
0

Комментарии