ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 11 октябрь куни Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидаги йўлда ҳаракатланаётган "Волга"га ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.
Натижада, машина ичида бўлган 51 ёшли йўловчи ва 31 ёшли ҳайдовчи вафот этган.
Қайд этилишича, фожиага газ баллонининг носозлиги сабаб бўлган.
Ҳозирда воқеа юзасидан вилоят ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.