Поиск
RUUZ

Происшествия

Қозондаги мактабларнинг бирига уюштирилган отишмада 10 дан ортиқ фуқаро ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум уюштирган шахс қўлга олинган. У 19 ёшли ўспирин эканлиги айтилмоқда.

1031views0replies
0

RT

Бугун, 11 май куни Россиянинг Қозон шаҳрида жойлашган 175-мактаб биносига қуролли ҳужум уюштирилди. Натижада мактаб ўқувчилари ва ходимларидан 10 нафардан ортиғи ҳалок бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг икки нафари отишма пайти мактабнинг 3-қаватидан пастга сакраган ўқувчилар эканлиги маълум қилинди.
Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, қуролли ҳужум уюштирганларнинг бири қўлга олинган. У 19 ёшли Илдар Галяев эканлиги айтилмоқда. Унинг шериги эса воқеа жойида отиб ташланган.
Воқеа жойига Татаристон президенти Миннихонов етиб борган. Унинг айтишича, ҳалок бўлганларнинг 7 нафарини ўқувчилар (4 нафар ўғил бола, 3 нафар қиз бола) ташкил қилган. 16 нафар фуқаро эса (12 нафар ўқувчи ва 4 нафар катта ёшли киши) шифохонага етказилган.
Шунингдек, Миннихонов ҳужум уюштирган 19 ёшли фуқаро ҳақида ҳам айрим тафсилотларни маълум қилди: ўспириннинг қўлидаги қурол расмий рўйхатдан ўтказилган бўлган. Унинг қолган шериклари ҳақида эса ҳозирча маълумотлар йўқ.
12 май Татаристонда мотам куни деб эълон қилинди.
1031views0replies
0

Комментарии